Буйраклар ҳар доим жуда фаол ишлайдиган, деярли дам олмайдиган аъзолардан биридир. Ҳомиладорлик даврида эса бу иш кучи янада ортади. Буйракнинг асосий вазифаларидан бири — қон таркибидаги организм учун керакли моддаларни ушлаб қолиб, масалан оқсилларни, қолган чиқинди моддаларни сийдик орқали чиқариб юбориш. Агар оқсил организмда қолмасдан сийдик орқали ташқарига чиқиб кетаётган бўлса, яъни таҳлилда сийдикда оқсил аниқланса, бу буйракда қандайдир муаммо борлигини билдиради.
Ҳомиладорликдан бошқа пайтларда ҳам сийдикдаги оқсил миқдори вақтинча кўпайиб кетиши мумкин. Бунга қуйидаги вазиятлар сабаб бўлади:
- руҳий ёки жисмоний зўриқиш (масалан, огъир жисмоний машқлар);
- организмда сув миқдорини камайиши;
- иситма;
- ўта иссиқ об-ҳаво таъсирида бўлиш.
Бунда ташқари сийдикдаги оқсил миқдори кўпайиши бошқа ҳолатларни белгиси бўлиши эҳтимоли ҳам бор.
Ҳомила 20 ҳафта бўлмасидан олдин ҳам сийдикда оқсил миқдори кўп бўлса, бу сурункали протеинурия (сийдик таркибида оқсил кўп бўлиши) мумкин.
Сурункали протеинурия буйрак билан богълиқ асосий муаммолар сабабли ёки ҳомиладорлик даврига умуман алоқаси бўлмаган согълиқдаги муаммолар, масалан, юрак касалликлари оқибатида пайдо бўлган бўлиши мумкин. Турли сийдик йўли инфексиялари сийдикдаги оқсил миқдорини ошириши мумкин. Бундай ҳолатда албатта даволанишни бошлаш талаб қилинади.
Ҳомила 20 ҳафталикдан ўтгандан сўнг ҳам сийдикда оқсил миқдори кўп бўлса, докторлар бу ҳолатни юқори қон босими белгиси сифатида белгилашади. Қон босимининг ошиши барча органларга, асосан, жигар ва буйрак саломатлигига зарар етказиши мумкин.
Гемолиз — жигар ферментларининг кўпайиши ва тромботситлар сонининг пастлиги синдроми прееклампсияга ўхшаган, ҳатто унинг огъирроқ шакли бўлиб, ўзи алоҳида ёки прееклампсия билан бирга ривожланади.
Агар бу касаллик вақтида даволанмаса, аёл ва ҳомила согълигъига жиддий таъсир қилиши мумкин.
Ҳомиладорликда сийдикда оқсил кўп бўлиши қандай хавфли омилларни келтириб чиқаради?
Биринчидан, ҳомиладорлик даврида бошқа пайтдагига нисбатан сийдикка кўпроқ оқсил чиқарилиши нормал ҳолатлигини тушуниб олиш керак. Масалан, ҳомиладорликдан олдин кунига сийдик таркибидаги оқсил 150 миллиграм/сутка(мг/с) бўлса, ҳомиладорлик даврида бу икки баробарга ошади яъни кунига 300 мг/с бўлади.
Ҳомиладорлик даврида қон ҳажми ортганлиги сабабли буйрак одатдагидан кўпроқ ишлашига тўгъри келади. Бундан келиб чиқадики, сийдикдаги оқсилнинг кўпайишига аслида ҳомиладорлик даври сабаб бўлади.
Ҳомиладорликдан олдин ҳам сурункали касалликларга чалинган бўлсангиз ёки оила тарихида (генда) жигар ёки буйрак касалликлари кузатилган бўлса, бу сизга ҳам таъсир қилиши мумкин.
Оила тарихида (генда) ҳомиладорлик даврида прееклампсия (юқори қон босими) бошидан кечирган аёллар бўлса, олдинги фарзандларингизга ҳомиладорлик пайтингизда ҳам худди шундай ҳолат бўлган бўлса, ёки 35 ёшдан ўтгандан кейин ҳомиладор бўлган бўлсангиз ва бу сизнинг биринчи тугъишингиз бўлса буларнинг барчаси прееклампсияни келтириб чиқарувчи хавф омилларини ўз ичига олади.
Ҳомиладорлик даврида сийдикда оқсил кўпайганини қандай белгилар орқали билиш мумкин?
Ҳомиладорлик даврида сийдикда оқсил миқдори кунига 300 мг/с дан ортиши юқори деб ҳисобланади. Бундан ташқари, сиз сийдикда оқсил кўпайганини сезишингиз ёки сезмаслигингиз мумкин. Ҳаттоки, тугъруқдан кейин сийдик анализ топширмагунингизгача сизда оқсил кўпайиб кетганини умуман пайқамаслигингиз ҳам мумкин.
Сийдикда оқсил кўпайиши буйрак касалликларини келтириб чиқарадиган қуйидаги аломатларга ўхшаш бўлиши мумкин:
- тўпиқ, билак ёки кўзлардаги шиш;
- сийиш пайтида ачишиш;
- тез-тез сийиш (гарчи бу ҳолат ҳомиладорликда нормал ҳисобланса ҳам);
- бел огъригъи (аслида ҳомиладорликда одатий ҳолат);
- сийдик кўпикли ёки ранги қизил ёки жигарранг бўлиши.
Шу касаллик билан биргаликда пайдо бўлган қайси омиллар хавфлилиги ҳақида
Сийдикда оқсилни нормадан ортиб кетишини бошқа бир жиддий сабаблари ва қўшимча белгилари бор.
Прееклампсия (қон босими ошиши) белгиларига қуйидагилар киради:
- бош огъригъи, айниқса кучли бош огъригъи;
- кўришни хиралашиши ёки кўролмай қолиш, ёругъликка нисбатан таъсирчан бўлиб қолиш;
- Ўнг томон, қовургъалар остида қорин огъригъи бўлиши;
- кўнгил айниши, қусиш;
- нафас қисилиши;
- кам сийиш.
Ҳомиладорлик пайтида семириш нормал ҳолат ҳисобланса-да, агар тўсатдан бирданига семириб кетсангиз докторга мурожаат қилинг.
Бир ҳафта ичида бир неча килограммга семириш ёки юз, қўллардаги шишлар хавф омилларидан ҳисобланади.
Даволаш усуллари
Сийдикдаги оқсил миқдорини доимий назорат қилиб бориш, агар кўпайиб кетса ҳолатга қараб даволаш усулларини қўллаш мумкин.
Ҳомиладорликнинг дастлабки даврида сиздаги сурункали касалликлар сабабли муаммолар пайдо бўлса, ўзингиз ва тугъилажак болангизга зарар етказмайдиган даволаш усулларини доктор билан маслаҳатлашган ҳолда қўлланг.
Сийдик чиқариш йўлларининг инфексияларини антибиотиклар ёрдамида хавфсиз даволаш мумкин. Бошқа асоратлар бўлса уларни доим назорат қилиб текшириб туриш керак бўлади. Бунда сиз акушер ва гинекологлардан бошқа мутахассислар кўригидан ҳам ўтишингизга тўгъри келади.
Бошқа муолажалар:
- ҳолатни тез-тез текшириб туриш;
- ётиб дам олиш;
- қон босимини пасайтирувчи дори воситаларидан фойдаланиш.
