Ҳомиладор аёл организмида ҳомиладорлик давомида жуда коплаб ўзгаришлар юз беради. Жумладан ҳомиладорликда тери, соч ва тирноқларида бир қанча ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Ушбу мақолада ҳомиладорлик сабаб юзага келувчи теридаги баъзи ўзгаришлар ҳақида маълумот берамиз.
Ҳомиладорлик даврида аёллар терисида қуйидаги ўзгаришлар юз бериши мумкин:
- Соннинг ички қисмидаги, кўкрак ва кўкрак сўрғичидаги қора доғлар;
- Мелазма (юздаги пигмент доғлар);
- Қориндаги қора чизиқлар;
- Стрияли белгилар;
- Акне (ҳуснбузарлар);
- Телеангиоектазиялар (майда қон-томирлар кенгайиб юлдузча ёки тўр ҳосил қилиши);
- Веналарнинг варикоз кенгайиши.
Уларнинг аксарияти нормал ҳолат бўлиб, гормонал ўзгаришлар туфайли юзага келади.
Гиперпигментатсия
Гиперпигментатсия — меланиннинг ортиқча ишлаб чиқарилиши натижасида юзага келувчи теридаги қора доғлардир.
Одатда, гиперпигментатсия туғруқдан кейин йўқолади, аммо бу жараён бир неча йил давом этиши ҳам мумкин.
Мелазма — ҳомиладорликдаги гиперпигментатсияга мисол бўла олади. Баъзилар буни «ҳомиладорлик ниқоби» деб атайди. Юз, ёноқ, бурун ва пешонадаги жигарранг доғлар мелазманинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.
Ҳомиладорлик даврида мелазмани даволаш усулларини билиш учун дерматолог кўригидан ўтиш лозим.
Эрталаб соат 10:00 дан 14:00 гача бўлган вақтда қуёш нурларидан сақланиш, қуёшдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш ва ташқарига чиқишда кенг қиррали шляпа кийиш мелазма аломатларини камайтиришга ёрдам беради.
Стрияли белгилар
Стрияли белгилари ҳомиладор аёлларда кенг тарқалган. Ҳомиладорлик пайтида кўпинча қорин, кўкрак ёки сон каби чўзиладиган жойларда яққол намоён бўлади.
Стрияли белгилари дастлаб қизғиш-бинафша ранг, вақт ўтиши билан кумуш ёки оқ рангга айланади.
Улар кўпинча хиралашиб борсада, ҳеч қачон бутунлай йўқолиб кетмайди.
Сўгаллар
Ҳомиладорликда тери юзаси бўйлаб даврида сўгалларнинг пайдо бўлиши одатий ҳолдир. Бундай тошмалар одатда бўйин, кўкрак, орқа, чаноқ ва кўкрак остида пайдо бўлади.
Сўгаллар одатда хавфли бўлмайди. Агар улар кийим тегадиган ёки кўп тегиниш туфайли тирналиш эҳтимоли бўлган қисмда жойлашган бўлса, шифокор уларни олиб ташлаши мумкин.
Ҳуснбузарлар
Ҳомиладорлик пайтида ҳуснбузарлар пайдо бўлиши ва кўпайиши мумкин.
Ҳуснбузарларни кўплаб даволаш усуллари мавжуд. Бирор дори қилишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим.
Умумий гигиена қоидалари ҳуснбузарларни даволашда муҳим аҳамиятга эга. Гигиена қоидаларига қуйидагилар киради:
- юзни илиқ сув билан ювиш;
- кунига икки марта юз тозалаш воситасидан фойдаланиш;
- сочни юздан узоқроқ сақлаш;
- ҳар куни шампундан фойдаланиш;
- ҳуснбузарларни сиқмаслик;
- ёғсиз косметикадан фойдаланиш.
Веналардаги ўзгаришлар
Телеангиоектазиялар кўпинча юз, бўйин ва қўлларга таъсир қиладиган кичик, қизил веналардир.
Ҳомиладорлик давридаги гормонал ўзгаришлар терида салбий ўзгаришларга, шунингдек, қон ҳажмининг ошишига олиб келади.
Веналарнинг варикоз кенгайиши ҳомиладорлик давридаги вазн ортиши ва бачадон босими туфайли юзага келувчи оғриқли, кенгайган томирлардир. Бу касаллик оёқларга қон оқими келишини пасайтиради.
Веналарнинг варикоз кенгайиши оёқларда, қин атрофи ва тўғри ичакда пайдо бўлиши мумкин. Уларни одатда туғруқдан кейин доктор муолажаси орқали даволаш мумкин.
Веналарнинг варикоза кенгайиши таъсирини минималлаштириш ва симптомларни енгиллаштириш учун қуйидаги эҳтиёт чораларини кўринг:
- Ўтириш ва туриш вақтларини чекланг;
- Узоқ вақт давомида ўтирганингизда, оёқларингизни бўшатинг (чалиштириб ўтирманг);
- Иложи бўлса, оёқларингизни кўтаринг;
- Тез-тез машқ қилинг;
- Ич қотишидан сақланинг.

Бошқа ҳолатлар
Ҳомиладорлик даврида ҳомиладорлик қичимаси, ҳомиладорлик пемфигоиди (ҳомиладорликдаги герпес) ва ҳомиладорликдаги жигар ичи холестази каби касалликлари ҳам учраб туради.
Ҳомиладорлик қичимаси
Ҳомиладорлик қичимасининг белгилари ҳашарот чақишига ўхшаш майда, қичийдиган шишларни ўз ичига олади. Ҳомила сабаб иммунитет тизимида юзага келган ўзгаришлар ушбу касалликни қўзғатиши мумкин.
Қичима ҳомиладорлик даври давомида аёлларда пайдо бўлиши мумкин ва аломатлари кўпинча кундан-кунга ёмонлашади.
Ҳомиладорликдаги жигар ичи холестази
Ҳомиладорликдаги жигар ичи холестази учинчи триместрда аниқ бўладиган, ҳомиладорлик сабаб келиб чиқувчи жигар касаллигидир.
Қаттиқ қичишиш тошмаларсиз содир бўлиши мумкин. Қўл кафтлари, оёқ таглари ёки бутун танада қичишиш кузатилади.
Ҳар қандай ғайриоддий тери касалликларига дуч келишингиз биланоқ шифохонага мурожаат қилинг. Ҳомиладорликда тери муаммоси юзага келса, албатта даволанишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
