Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик даври: муддатлари, кечиши, ўзгаришлар ва хавф омиллари

Ҳомиладорлик даври аёлда тухум ҳужайранинг етилиб чиқиш ва эркак уругъ ҳужайраси билан уругълангач, унинг бачадонга муваффақиятли жойлашуви (имплантатсияси) билан бошланади.

Ва ўрта ҳисобда 40 ҳафта яъни 280 кун давом этади. Ушбу муддат шартли равишда учта уч ойликка яъни триместрга бўлинади. Муддатларни ҳафта ва триместрларга бўлиб кузатиб бориш, ҳомиладор аёл учун ҳам қулайлик яратади.

Ҳомиладорлик даври давомида кузатиладиган ўзгаришларни ҳомиладорлик календари ёрдамида кузатиб бориш она учун муҳим тадбирлардандир. Календар бўлажак онага ўз организмини ҳамда ривожланаётган мургъак қалбни англаш учун жуда фойдали ҳисобланади.

Тақвим билан қисқача сайтимиздаги ушбу «Ҳомиладорлик календари» мақоласи орқали танишиб чиқишингиз ва масъулиятли даврни фойдали билимлар билан ўтқазишни истасангиз мобил иловани телефонингизга ўрнатиб олишингизни тавсия этамиз.

Ҳомиладорлик даври белгилари

Аёл организми навбатдаги овулятсия етилгунигача ҳомиладорликка тайёрлана бошлайди ва уругъланиш юз бериб, бачадонга имплантатсия бўлгандан сўнг аёлда ҳомиладорликнинг эрта белгилари кузатила бошлайди. Бу белгиларнинг юзага чиқишига организмда юз берадиган бир қанча гормонал ўзгаришлар сабаб бўлади.

Гормонал ўзгаришлар фонида навбатдаги ҳайз бўлмаслиги, оз миқдорда қонли ажралмалар келиши, кўкракларнинг катталашиши ва огъриқли бўлиши, уйқучанлик, ҳолсизлик, кўнгил айниши каби илк аломатларни ўзингизда ҳис қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, иккиламчи белгилар ҳам борки, уларни бошдан кечириш ҳомиладорликнинг юзага келганини тасдиқловчи аломатлар сифатида қаралади. Ҳомиладорликнинг бирламчи ва иккиламчи белгилари ҳақида ушбу мақола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин: Ҳомиладорлик белгилари

Ҳомила муддатини аниқлаш

Ҳомиладорлик муддатни аниқлаш аёлнинг сўнгги ҳайз кунидан ҳисобланиб бошланади. Шу санадан бошлаб ўртача 280 кун давом этади ва тугъруқ бошланади.

Муддатни аниқлашда ултратовуш текширувидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Ҳомиладорлик даври триместлари

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳомиладорлик календари шартли ҳолда учта уч ойликка бўлинади. Ушбу муддатлар ҳам ўз навбатида маълум ҳафталарни ўз ичига олади. Яъни 1-ҳафтадан 13-ҳафтагача И триместр, 14-ҳафтадан 26-ҳафтагача ИИ триместр, 27-ҳафтадан 40-ҳафтагача ИИИ триместр ҳисобланади.

Биринчи триместр ҳомиладор аёл учун ҳомиласи билан келишув ёки ўзаро мослашув даври деб ҳам аташ мумкин. Ушбу давр ҳомиладорликнинг энг нозик даври ҳисобланади, ҳамда онадан согълиги ва организмидаги ўзгаришларга маъсулият билан ёндашишни талаб қилади. Триместнинг сўнгига келиб, ҳомиланинг узунлиги 7-8 см.ни, тана вазни эса 25 гр.ни ташкил қилади.

Иккинчи триместга келиб, ўзингизда енгиллик ва ёқимли ҳисларни туйишингиз мумкин бўлади. Бу даврда токсикоз аломатлари деярли йўқолади ва бошқа безовталиклар ҳам камайганлиги кузатилади. Баъзида айрим ҳомиладор аёллар чаноқ, қорин ва қов соҳасидаги ўткир огъриқларга шикоят қиладилар.

Учинчи тримест организмнинг тугъруққа тайёрланиш босқичи дея қараш мумкин. Шу билан бир қаторда бўлажак фарзандингиз ўсиш ва ривожланишда бўлади ҳамда муддат сўнгига яқин туғруқ белгилари сизга сезила бошлайди. 

Жажжи болакайингиз тугъилишини “кутиб ётиш” вақтида – ҳаёти учун муҳим бўлган ҳаракатлар, сўриш, ютиниш, нафас олиш, бошини буриш, оёқчалари ва қўлчаларини ҳаракатлантиради.

Ҳомиладорликда аёл танасидаги ўзгаришлар

Ёш она бағрида янги жон шаклланар экан, ҳомиланинг кун сайин ўсиб, ривожланиб бориши билан бир қаторда, бўлажак она танасида ҳам кўплаб ўзгаришлар кузатилади. Жумладан, овқат ҳазм қилиш тизимида (кўнгил айниши, қусиш, қабзият ва метеоризм), сезги органларида (кўриш, таъм ва ҳид билиш ўзгариши), терида (доғлар, чизиқлар, тошмалар), қон айланиш ва нафа олиш тизимида ҳомиладорликнинг муддатига қараб турли ўзгаришлар юз беради.

Ҳомиладорлик муддатига хос ўзгаришларни қуйидаги жадвал орқали билиб олишингиз мумкин.

Ҳомиладорлик даври хавф омиллари

Одатда ҳомиладорлик нормал кечганда кескин муаммолар юзага келмайди. Баъзида муаммолар кузатилиши ҳам мумкин, шунинг учун ҳар бир аёл ҳомиладорлик учун хавфли ҳолатлар ҳақида билиб қўйгани яхши.

Амниотик суюқлик нима

Шифокор ҳомиладор аёлни кузатиш давомида хавотирга солувчи ҳолатларни аниқлаш ва вақтида бартараф этиш учун керакли анализ, тест ва текширувларни мунтазам равишда ўтказиб туради. Ҳомиладор аёл ҳам ўз ҳолатидан хабардор бўлиб, хавфли аломатларни шифокорга вақтида айтиб туриши фойдадан ҳоли бўлмайди.

Ҳомиладор аёлларни ҳомиладорликда ҳомила тушиши (ҳомиладорликнинг илк 20 ҳафтасида бола тушиши эҳтимоли юқори), бачадондан ташқари ҳомиладорлик, эрта туғруқ ёки муддатидан олдин тугъиш (агар бола 37 ҳафтадан олдин тугъилса, у муддатидан олдин тугъилган ҳисобланади), прееклампсия , ҳомила олди сувларнинг миқдори камайиши, гестасион диабет, йўлдошнинг олдида бўлиши каби омиллар она ва ҳомиланинг ҳаётига хавф солиши мумкин.

Ҳомиладорликда овқатланиш

Ҳомиладор аёлда ҳеч қандай безовталик сезилмасдан ҳомила ривожланаётган бўлса, ҳомиладор аёл кунига 4 маҳал овқатланиши зарур. Бир кунлик овқат ратсионида оқсилнинг ярмини ҳайвон оқсили (гўшт, балиқ – 25%, 20% – сут маҳсулотлари, 5% – тухум) ташкил қилиш керак.

Ўсимлик оқсилларига бўлган эҳтиёж дуккаклилар (мош, нўхат, ловия), гуруч, карам, картошка ёрдамида қопланади. Углевод манбаси сифатида шакардан ташқари, нон, ёрма, мевалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Ҳомиладорлик вақтида, мол, чўчқа, қўй гўштларини истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Ҳомиладор аёл ва ҳомила учун зарарли бўлган маҳсулотлар ҳақида мана бу мақола орқали тўлиқ маълумот олинг: Ҳомиладорликда нималар мумкин эмас?

Ҳомиладорликнинг эсон-омон ўтиши ва ҳомиланинг яхши ривожланиб бориши учун асосий шартлардан бири яхши овқатланишдир; овқат тўйимли, хилма-хил, оқсиллар ва витаминлар шу жумладан, фолий кислотаси, К витаминига бой бўлиши керак. Масалан, ҳомиладорликдан олдин фолий кислотасини кунига 400 мкг қабул қилиш, тугъма нуқсонларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтиради.

Ҳомиладорлик ва жисмоний машқлар

Ҳомиладор аёл енгил бадан тарбия машқларини қилиб туриши лозим. Ҳомиладорлик даврларига қараб махсус гимнастика машқлари комплекси тавсия этилади.

Ҳафтасига 5-7 марта 30 дақиқа жисмоний машгъулотлар билан шугъулланиш мумкин. Бошланишига кунига 10 дақиқадан бошлаб, 30 дақиқагача ошириш тавсия қилинади. Ҳомиладорлик даври давомида мунтазам машқлар бажариш ҳомила ривожланиши ҳамда тугъруқнинг енгил кечишида муҳим омил ҳисобланади.

Ҳомиладорликда жинсий алоқа

Ҳомиладорлик даврида жинсий алоқа қилиш қарши кўрсатмалар ва чекловчи омиллар бўлмаса, хавфсиздир. Лекин аёлда ҳомила тушишига ёки бошқа салбий ҳолатларга хавф бўлса, албатта, жинсий алоқадан тийилиш лозим.

Жинсий алоқада бўлиш бўлажак фарзандингизга зарар келтирмайди. Лекин эҳтиёт чораси сифатида жуфтликлар ўзаро келишиб, хавфсиз позаларни танлашлари лозим.

Ҳомиладорлик пайтида жинсий алоқага майлнинг ўзгариши аёлда нормал ҳолат ҳисобланади. Бу учун ташвишланиш шарт эмас, лекин бу ҳақда шеригингиз билан гаплашиб олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Баъзи эр-хотинлар ҳомиладорлик пайтида жинсий алоқада бўлишдан завқ олишади, бошқалари эса буни истамасликларини ҳис қилишади. Энг муҳими, ҳис-туйгъуларингиз ҳақида бир-бирингиз билан гаплашиб, муроса қилишдир.