Kontentga o‘tish
BUFANSTREAM
Ҳомиладорлик

Биринчи триместрда қон кетиши сабаблари ва даволаш усуллари

Кўпгина ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик бошланиши билан яъни биринчи триместр давомида қон кетиши ва қонли доғлар кузатилади. Бироқ, ҳомиладорликда қон келиши ёки доғланишнинг ҳаммаси ҳам биринчи триместрда хавфли эмас, аммо тиббий жиҳатдан уни баҳолаш жуда муҳим аҳамиятга эга. Шифокорлар биринчи уч ойликда қон кетиш сабабларини турли таҳлил ва текширувлар натижасида аниқлашлари мумкин. Улар ҳомиладорликда қон кетиш сабабини аниқлаганларидан сўнг даволаш ва буни бошқариш йўлларини ишлаб чиқишади.

Ҳомиладорликда қон кетиши сабаблари

Ҳомиладор аёлларнинг деярли 15-25 %и биринчи уч ойликда қон кетиш ҳолатини бошдан кечирадилар.

Биринчи уч ойликда қон кетишнинг сабаблари:

  • Имплантатсиядан қон кетиши;
  • Субхорионик қон кетиш;
  • Ҳомилани эрта йўқотиш;
  • Инфексиялар ва яллиғланиш;
  • Эктопик ҳомиладорлик.

Биринчи уч ойликда қон кетиши сабаблари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидагиларни ўқинг:

Имплантатсиядан қон кетиши

Уруғланган тухум эндометрийга ўрнашгандан кейин 1-2 ҳафта ўтгач енгил қон келиши мумкин. Бу кенг тарқалган симптом имплантатсиядан қон кетиши сифатида танилган ва бу ташвишланишга сабаб бўлмайди.

Субкорионик қон кетиш

Субхорионик қон кетиш хорион ва бачадон девори ўртасида қон кетиш содир бўлганда юзага келади. Хорион бу бачадон деворида жойлашган, эмбрионни ўраб турадиган мембранадир. Хорион охир-оқибат пласентани ҳосил қилади.

Ҳомиладорликда субхорионик қон келиши ташхиси одатда, ултратовуш текширув пайтида намоён бўлади. Бу ҳолат ҳатто асоратсиз бўлган ҳомиладорликка ҳам таъсир қилиши мумкин. Эрта ҳомиладорлик даврида субхорионик қон кетиш эрта туғилиш ва спонтан аборт хавфини ошириши мумкин.

Ҳомилани эрта йўқотиш

Шифокорлар ҳомиланинг эрта йўқолишини «яшай олмаган ҳомиладорлик» деб аташади. Одамлар бу ҳолатни ўз-ўзидан бўлган аборт ёки бола ташлаш деб аташишади.

Эрта ҳомиладорликнинг йўқолишининг бир қанча сабаблари бор. Биринчи триместрдаги баъзи умумий сабаблар қуйидагилар:

  • Эктопик ҳомиладорлик;
  • Ҳомиладорликнинг трофобластик касаллиги;
  • Анембрион ҳомиладорлик;
  • Тугалланмаган аборт;
  • Инфексиялар ва бошқалар.

Ҳомиладорликда қон кетиши белгилари

Имплантатсиядан қон кетишда енгил қон кетиш ёки бошқа аломатларсиз қон кетиш ҳолатлари келиб чиқади. Баъзан ҳомиладор аёллар имплантатсион қон кетганда ҳайз сикли бузилиши деб хато ўйлашади, чунки бу ҳолат ҳайз кўриш кутилаётган муддатда ёки шу муддат атрофида содир бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик холестази касаллиги

Ҳомилани эрта йўқотиш билан қон кетиш кузатилганда аёлларда бошқа аломатлар ҳам юзага келиши мумкин, масалан, бачадон тортишиб оғришлари. Ҳомилани эрта йўқотишнинг яна бир кам учрайдиган белгиси кўнгил айниши каби умумий ҳомиладорлик белгиси йўқолишидир.

Агар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қиндан қон кетишига инфексия омили сабаб бўлса, бунда аёлларда иситма, сийиш пайтида қийинчилик ёки оғриқ, қин ва унинг атрофида юмшоқлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин.

Эктопик ҳомиладор бўлган аёлларга тиббий ёрдам жудаям зарур. Улар бошдан кечириши мумкин бўлган белгиларга елкада оғриқ, ичакларда товушнинг йўқолиши ва қорин бўшлигини кенгайиши киради.

Даволаш

Имплантатсиядан қон кетиш даволанишни талаб қилмайди, чунки бу ҳолат биринчи уч ойликда бўладиган нормал ҳолат бўлиб, асорат қолдирмайди.

Биринчи уч ойликда содир бўлган ҳомила йўқотиш ҳолати ўз-ўзидан ва ҳеч қандай аралашувсиз содир бўлади. Шу билан бир қаторда бу кутилаётган ва кўрилаётган ҳомилада ўз-ўзидан аборт ҳолати бўлишини ўз ичига олади.

Шу сабабдан, ҳомиладорликда қон келиши ҳолати кузатилаётган ҳомиладор аёл гинеколог шифокор билан ушбу ҳолатни муҳокама қилиши, зарурий текширувлардан ўтиши лозим.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

Биринчи триметрда ёки ҳомиладорликнинг исталган даврида қон кетиш ҳолати бўлаётган аёллар албатта, шифокорга мурожаат қилишлари керак. Эҳтимол, шифокор қонни таҳлил қилишга буюради ва қон кетиш сабабларини аниқлаш учун қин текширувларини ўтказади.

Қон кетиш ҳар доим ҳам ҳомила йўқотилганлигини кўрсатмайди. Агар шифокор ҳомиларда бирор асорат юзага келишидан шубҳаланса, улар биргаликда тегишли даволаш усулларини муҳокама қиладилар, бу ҳомиладорликни назорат қилиб бориш, фарзанд туғилишини эҳтиёткорлик билан кутиш, дори-дармонлар ёки оператсия амалиётини ўз ичига олиши мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биринчи уч ойликда енгил қон кетиш одатий ҳолдир. Шу билан бирга баъзи ҳолларда қон кетиш ҳомилани эрта йўқотилишини кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокорлар биринчи навбатда қон кетиш сабабини аниқлайдилар. Қон кетишнинг баъзи кўринишлари хавфли эмас, масалан, имплантатсиядан қон кетиши. Қиндан қон кетишининг бошқа сабаблари, шунингдек, субхорионик қон кетишлари эса махсус текширувни талаб қилади.