Кўпчиликда пневмония оддий шамоллаш ёки грипп билан бошланади, кейин эса ўпкага ўтади. Ҳомиладорликда пневмония даволанмаса, ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин, қолаверса, ҳомиладор аёлларнинг ушбу касалликка қарши курашиши бироз қийин кечади.
Ҳомиладорликда пневмония белгилари
Ҳомиладорлик даврида пневмония белгиларидан хабардор бўлиш ва уни даволаш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Умумий белгилари қуйидагича:
- Шамоллаш ва гриппга ўхшаш аломатлар, масалан, томоқ, бош ва бўгъимларидаги огъриқ;
- Нафас олиш қийинлашиши ёки тез нафас олиш;
- Кучли ҳолсизланиш, чарчоқ;
- Иситма ёки титроқ;
- Кўкрак қисмидаги огъриқлар;
- Қаттиқ йўтал.
Пневмониянинг она ва болага таъсири
Пневмония огъир касаллик бўлиб, даволанмаса, она ва тугъилажак бола учун хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳомиладорлик пневмонияси организмдаги кислороднинг камайишига олиб келади, чунки бу ҳолатда ўпка етарли миқдордаги кислородни танага етказа олмайди. Натижада бачадонга ҳам кам миқдорда кислород етиб боради.
Ушбу касаллик ўпкадан тананинг бошқа қисмларига, масалан, қон томирларига ҳам тарқалиши эҳтимоли мавжуд.
Ҳомиладорлик пайтида пневмония қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин:
- Эрта тугъилиш;
- Ҳомила вазнининг камайиши.
Аксарият аёллар қаттиқ йўтал ҳомила учун хавфли деб хавотирланишади. Лекин, чақалоқ амортизатор сифатида ишловчи амниотик суюқлик билан ўралган бўлиб, ҳомилани йўтал, турли тебранишлар ва шовқинлар, босим ҳамда кичик зарбалардан ҳимоя қилади.
Хавфли омиллар
Ҳомиладор бўлиш аёлнинг пневмония билан касалланиш хавфини оширади, чунки организм бачадондаги бола ривожланиши учун кўп энергия сарфлайди. Қолаверса, ўсаётган чақалоқ ва катталашаётган бачадон ҳам аёлнинг ўпка ҳажмини камайтиради, бу эса ўпка функсиясига қўшимча юклама беради.
Пневмония кўпинча ўпкага тарқаладиган бактериал инфексия натижасида юзага келади. Кўпинча пневмонияга сабаб бўлувчи бактерияларга қуйидагилар киради:
- Ҳаемопҳилус инфлуенза
- Мйкопласма пнеумониа
- Стрептококкус пнеумониа
Пневмонияга олиб келадиган вирусли инфексияларга қуйидагилар киради:
- Грипп вируси
- Сувчечак ёки ўраб олувчи герпес (юқумли тошма)
- Респиратор дистресс синдроми (нафас олиш қийинлашуви синдроми).
Қуйидаги ҳолатларда аёлларда ҳомиладорлик пневмонияси билан касалланиш хавфи юқори:
- Тамаки чекса;
- Анемия (камқонлик) мавжуд бўлса;
- Астмаси бўлса;
- Сурункали касалликка чалинган бўлса;
- Ёш болалар билан ишлашни тақозо қилувчи касб билан шугъулланса;
- Касалхоналарда ёки қариялар уйларида ишласа;
- Иммунитети паст бўлса.
Ҳомиладорликда пневмония давоси
Ҳомиладорлик пневмониясини даволаш инфексия сабабчиси вирус ёки бактерия эканлигига богълиқ.
Ҳомиладорлик даврида вирусли пневмонияни даволашнинг кўп усуллари хавфсиз ҳисобланади ва пневмония касаллиги дастлабки босқичда аниқланса, вирусга қарши дори-дармонлар орқали бартараф этиш мумкин. Баъзи ҳолларда шифокор томонидан кислородли терапия қўшимча равишда буюрилади.
Бактериал пневмония эса шифокор тавсиясига кўра берилган антибиотиклар орқали даволанади.
Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?
Ҳомиладор аёлда пневмония белгилари пайдо бўлиши биланоқ шифокорга мурожаат қилиш керак. Шунда касаллик туфайли юзага келиши мумкин бўлган турли асоратлар олди олинади.
Шифокор сиздан касаллик аломатлар ҳақида сўрашдан ташқари:
- Фонедоскоп билан ўпкаларни текширади;
- Ўпкани рентгендан ўтказади;
- Балгъамдан намуна олади.
Пневмониянинг огъир даражаси аниқланса, касалхонада ётиб даволаниш сўралади. Агар ҳомиладор аёл қуйидаги аломатларга дуч келса, у дарҳол 103 ёки маҳаллий тез ёрдам рақамига қўнгъироқ қилиши керак:
- Кўкрак огъригъи;
- Нафас олишнинг қийинлашиши;
- 12 соатдан ортиқ давом этадиган юқори иситма (38 К ° ёки ундан юқори) ҳамда давомий қайт қилиш
