Қуруқ кўз синдроми кўзлардаги намлик етишмаслигидан келиб чиқадиган кўз қуруши ҳолати бўлиб, у аёлларда кўпинча гормонал ўзгаришлар даврида, масалан, ҳомиладорлик ёки эмизиш пайтида намоён бўлади. Ҳомиладорликда қуруқ кўз синдроми одатда биринчи триместр охирида катта гормонал ўзгаришлар туфайли «авж олади».
Ҳомиладорлик даври давомида кузатиладиган гормонал ўзгаришлар кўз қуруқлашишига сабаб бўлиши мумкин.
Одатда ҳомладорликда қуруқ кўзлар безовта қиладиган ҳолат, аммо зарарсиз. Туғруқдан кейин 1 неча ҳафта ўтгач, гармонлар даражаси мувозанатлашганда бу ҳолат кўпинча йўқолади.
Ҳомиладорликда кўз қуруши белгилари
Ҳомиладорликда қуруқ кўзлар сизга жуда кўп турли хил аломатлар билан намоён бўлиши мумкин, шу жумладан, аломатлар иккала кўзингизда ҳам ривожланиши мумкин. Бу белгилар қуйидагилардан иборат:
- қизариш;
- кўз ёшланиши (бу кутилмагандек туюлиши мумкин, лекин бу тана муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилганда содир бўлади)
- кўзларда қичишиш, ачишиш ёки санчиқли оғриқ ҳисси;
- кўзларингиз хиралашиши ёки унда нимадир бордек ҳис қилиш;
- уйғонганингизда ёпишиб қолган кўз қовоқлари;
- контакт линзаларни тақишда қийналиш;
- ёруғликка сезгирлик;
- кечаси яхши кўра олмаслик;
- чарчаган кўзлар.
Ҳомиладорликда кўз қуруши сабаблари?
Қуруқ кўзлар синдроми ҳар қандай инсонда пайдо бўлиши мумкин бўлган кенг тарқалган касалликдир. Бу одатда кўзларингиз нам ва енгил бўлиши учун етарлича кўз ёшлар чиқармаганда содир бўлади.
Кўз ёшлар шунчаки сув эмас. Улар сув, шилимшиқ ва ёғлардан ташкил топади. Бу нозик аралашма кўзларингизни нам ва тоза сақлашга ёрдам беради. Ҳомиладорликда одатда бу ҳолат гармонларингиз даражасида ўзгаришлар содир бўлиши натижасида ривожланади.
Гормонал ўзгаришлар соғлом ҳомиладорлик учун муҳим, аммо улар кўзни қуриши каби ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ва тўсатдан кўзингиз қуриш ҳолатини сезсангиз, бу одатий ҳолдир, чунки ҳомиладорлик гармонлари танангизни камроқ кўз ёшлари ишлаб чиқартиришига сабаб бўлади.
Ҳомиладорликда кўз қуришига сабаб бўлувчи бошқа хавфли омиллар:
- аллергия;
- контакт линзалар тақиш;
- сувсизланиш;
- иссиқ уйда бўлиш;
- қуёш нурида кўп ташқарида қолиш;
- совуқда ёки шамолда ташқарида бўлиш;
- аутоиммун касалликлар;
- А витаминига бой озиқ-овқатларни истеъмол қилмаслик;
- компютер ёки телефон экранларидан узоқ вақт фойдаланиш.

Қуруқ кўзлар учун ҳомиладорликда хавфсиз воситалар
Қуйидаги усуллар ҳомиладорликда кўз қуруқлашишини олдини олишга ёрдам беради:
- кўп сув ичиш, айниқса токсикоз, қайт қилаётган бўлсангиз;
- кўп миқдорда мева ва сабзавотлар билан бир меъёрда овқатланиш;
- пренатал витамин қабул қилиш (ва гинекологингиз тавсия қилган бўлса, бошқа қўшимчалар);
- қуруқ ҳавони бартараф этиш учун уйда намлангичдан фойдаланиш;
- ҳавони нам ва тоза сақлашга ёрдам бериши учун уйингизда ўсимликларни сақлаш;
- очиқ ҳавода бўлганингизда кўзингизни шамол ва қуёшдан ҳимоя қилиш учун кўзойнак тақиш;
- экранга узоқ вақт тикилишдан сақланиш;
- ретсептсиз сотиладиган сунъий кўз ёшларини қўллаш.
Даволаш
Ҳомиладорликда кўздаги баъзи ўзгаришлар кўз қуришидан кўра жиддийроқ бўлиши мумкин. Ҳомиладорликда қуруқ кўз ҳолатини бартараф этиш бир қанча профилактик тадбирлар билан бир қаторда, офталмолог томонидан кўрсатиладиган тиббий муолажалар орқали олиб борилади.
Кўздаги баъзи аломатлар прееклампсия каби жиддий ҳолат борлигини кўрсатиши мумкин. Кўзингизда ушбу аломатлар бўлса, шифокорга мурожаат қилинг:
- кўришнинг хиралашиши;
- рангни фарқлашда ўзгаришлар;
- кўриш соҳасидаги қора доғлар, милтилловчи ёруғлик, сузувчи ташвир ва ноодатий барча кўриш ўзгаришлари;
- диққатни жамлай олмаслик;
- вақтинчалик ёки қисқа фурсатда кўрликни бошланиши.
Агар сизда қуйидаги соғлик муаммоларидан бирортаси бўлса, ҳомиладорликда кўзда жиддий ўзгариш содир бўлиш хавфи бор:
- ҳомиладорлик қандли диабети;
- юқори қон босими;
- буйрак касалликлари.
Шу сабабдан, ҳомиладорликда кўз қуриши ҳолати безовта қилса, албатта, офталмолог кўригидан ўтинг. Чунки қуруқ кўзлар ёки кўздаги бошқа ўзгаришлар юқорида айтиб ўтганимиздек, турли патологик ҳолатларнинг илк аломатлари бўлиши мумкин.
