Инсон тузилиши турлича бўлгани каби унда кечадиган жараёнлар, шу жумладан ҳомиладорлик белгилари ҳам ҳар бир аёлда турлича бўлади. Ҳомиладорликни орзу қилиб яшаётган аёл бу аломатларни билиб, ўзида тезроқ ҳис этишни истайди. Ахир ҳомиладорлик бу жуда ажойиб ва ўзгача, такрорланмас бир давр-ку? Шундай эмасми?
Ҳомиладорлик белгилари, аломатлари — унинг қандай намоён бўлиши ҳамма аёлларда бироз ёки тубдан фарқ қилиши мумкин. Баъзи аёлларда ҳомиладорликни кўрсатадиган дастлабки белгилар мавжуд бўлса, бошқалари ўзларининг согълигъида ўзгариш сезмайдилар.
Қуйида ҳомиладорликнинг дастлабки белгилари ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Агар ушбу белгиларни ўзингизда сезсангиз, ҳудудий шифохонангизда текширувдан ўтиб, ҳомиладорлик тасдиқланса, ҳомиладор сифатида рўйхатга ёзилинг.
Ҳомиладорликнинг илк аломатлари
Тухум ҳужайра уругълангандан кейин аёл организмида қатор гормонал ўзгаришлар кузатилади. Қуйида организмдаги гормонал ўзгаришлар фонида юзага келаётган танангиздаги ўзига хосликлар ҳақида суҳбатлашамиз. Албатта ҳомиладорликни тасдиқлаш учун қонда ХГЧ миқдорини аниқлаш, ултратовуш текшируви (УТТ) каби текширувлардан ўтиш керак бўлади.
Ҳайз бўлмаслиги ва оз миқдорда қонли ажралмалар
Аёл тухумдони уругълангандан сўнг бачадонга жойлашишни бошлайди. Бу жараён имплантатсия деб аталади. Айнан шу даврда (одатда 1-2 кун) қиндан оз миқдорда қонли ажралма кузатилиши мумкин. Улар ҳайз давомидаги ажралмалардан ранги, давомийлиги ва миқдори билан тубдан фарқ қилади. Ранги очроқ, давомийлиги қисқароқ ва миқдори жуда оз бўлади. Бу вақтда ҳайз келиши кузатилмайди.
Бироқ ҳайзнинг кечикишига ишончли белги сифатида қаралмаслиги керак, чунки ҳайз кўришнинг йўқлиги кўпинча репродуктив тизим касалликлари, стресс ва гормонал патологик ўзгаришлар билан богълиқ бўлиши мумкин.

Ҳайз кунларининг чўзилишига ҳомиладорликдан ташқари яна қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақида мана бу мақола орқали маълумот олишингиз мумкин: Ҳайз кечикиши сабаблари
Ҳомиладорлик белгилари: Сут безларининг катталашиши ва огъриқли бўлиши
Ҳомиладорлик юзага келганда аёл организмида жуда кўп гормонал ўзгаришлар юзага келади. Сут безлари эса, гормонал ўзгаришларга жуда сезувчан бўлади. Ҳомиладорликнинг илк кунларида безлар катталашган, сўргъичлар огъриқли бўлади. Лекин кўкракнинг катталашиши ҳомиладорликка қарши ичиладиган гормонал дори воситалари туфайли ҳам вужудга келиши мумкинлигини ҳам ёддан чиқармаслик даркор.
Шунингдек, ҳомиладор аёлнинг кўкрак безларида бутун ҳомиладорлик даври давомида ўзига хос ўзгаришлар бўлади. Ўзгаришлар ҳомиладорликнинг илк белгилари сифатида намоён бўлишдан бошлаб, токи туғруққа қадар янги туғилажак чақалоқни тўлақонли озуқа билан таъминлаш даражасига етгунга қадар давом этади.
Ҳомиладорликда кўкракдаги ўзгаришлар ҳақида мана бу мақола орқали кўпроқ маълумот олишингиз мумкин: Ҳомиладорликда кўкракдаги ўзгаришлар
Ҳомиладорлик белгилари: Чарчоқ ва уйқучанлик
Бесабаб чарчов, тез ҳолдан тойиш ҳам ҳомиладорликнинг илк аломатларидандир. Баъзилар йигълоқи бўлиб қолиши ҳам кўп учрайдиган ҳолат. Бу белги кўпинча биринчи ҳомиладорликда юзага келади.
Организмдаги модда алмашинуви жараёнларининг кучайиши ва тезлашиши чарчоқ ҳисси, уйқучанлик ҳамда ҳордиқ олиш истаги пайдо бўлишига олиб келади. Қизиғи шундаки, биринчи триместрдаги уйқучанлик бора-бора, кўпинча иккинчи ва учинчи триместрларда уйқусизлик билан алмашади.
Кўнгил айниши
Кўнгил айниши ёки эрталабки токсикоз пайдо бўлиши кўпинча ҳомиланинг 5-6 ҳафталигидан бошланади, баъзи аёлларда эса ушбу симптом уругъланган сўнг, яъни 2-3 ҳафталарда ҳам кузатилиши мумкин. Шуни ёдда сақлаш зарурки, кўнгил айнишига ошқозон ичак тракти, юрак-қон томир ва марказий асаб тизими касалликлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Пешоб ажратишнинг кўпайиши
Ҳомиладорликнинг дастлабки белгиси сифатида аёлда одатдагидан кўра тез-тез кичик ҳожатга эҳтиёж юзага келишини кузатиш мумкин. Ҳомиладорлик пайтида танадаги қон миқдори ортиб боради, бу ҳомиладор аёлнинг буйракларига тушадиган қўшимча суюқликни қайта ишлашга олиб келади. Бу эса, ўз-ўзидан пешоб ажралишининг ошишишига сабаб бўлади.*
Пешоб ажртатишнинг кўпайишига ҳам баъзида бошқа муаммолар, жумладан сийдик йўллари инфексияси, қандли диабет, диуретиклар қабул қилиш сабаб бўлишини ёдда сақлаш лозим.
Ҳомиладорлик белгилари — иккиламчи аломатлар
- Ҳомиладорлик белгилари сифатида базал температуранинг ошиши;
- Прогестерон гормонинг кўплаб ишлаб чиқарилиши натижасида тана ҳарорати 37 градусгача кўтарилиши мумкин;
- Чаноқ соҳасида оғирлик ҳиссини сезиш – ушбу соҳада қон айланиши кўпаяди, аёл босим ва оғирликни сеза бошлайди.
- Уйқусизлик – чарчаш ҳисси кўпинча асаб қўзғалувчанлигига олиб келиши натижасида уйқусизлик кузатилиши мумкин.
- Белда оғриқ сезиш – бел соҳасида симмиловчи оғриқларни сезиш мумкин. Аммо буйрак касалликларида ҳам оғриқ кузатилиши мумкин.
- Бош оғриғи – гормонал ўзгаришлар асаб тизимига таъсир қилганлиги сабабли бош оғриш кузатилиши мумкин.
- Бош айланиши ва ҳушидан кетиш. Бу қон томирларининг кенгайиши, қон босимининг пасайиши ва қонда қанд миқдорининг пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
- Иштаҳанинг очилиши – моддалар алмашинуви тезлашуви фонида иштаҳа очилади.
- Ҳид билиш ва таъм билишнинг кучайиши – агар олдинлари аёл баъзи ҳидларга эътибор бермаган бўлса, ҳомиладорликда ҳидларга сезувчанлиги ортади.
- Қўзғалувчанлик ва кайфиятнинг ўзгариши – кўпчилик аёллар жахлдор ва кайфияти тез-тез ўзгариб турувчи бўлиб қолишади.
- Тана вазнининг ўзгариши – аёл организми ҳомилани озуқа билан таъминлаб бериши учун тана вазни ортиши кузатилади.
- Юз, қўл ва оёқларнинг шиши – ҳомиладорликда организм кўпроқ суюқлик ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Су сабабдан ҳам юз, қўл, оёқларда турли даражадаги шишлар кузатилади.
- Юздаги ҳар хил тошмалар – аёл олдинлари териси билан ҳеч қандай муаммолар бўлмаган бўлсада, ҳомиладорликда юзда ҳуснбузарлар (угри) тошади. Бу гормонал дисбаланс билан тушунтирилади.
- Қорин дам бўлиши ва/ёки қабзият – гормонларнинг ичакка таъсири натижасида ичакларда метеоризм кузатилади.
- Кўкрак соҳасида веноз қон томирлар сурати кучайиши – ҳомиладорлик бошлангандан сўнг организм уни озиқлантириш учун ҳам тайёрланиб боради, везон қон томирлар сурати лактатсия жараёни бошланаётганлигидан далолатдир. Кўкрак сўрғичи ранги ҳам тўқлашади.
- Юз терисининг ранги қизариши – гормонларнинг капиллярларга таъсири натижасида қон томирлар кенгаядиган бўлиб қолади.
- Қориннинг оқ чизиғида пигментатсиянинг бузилиши – ҳомиладор аёллар учун характерли бўлган симптом киндикдан қов симфизигача ҳосил бўлган “йўлакча” пайдо бўлади.
Агар сизда ҳомиладорликнинг дастлабки аломатлари сезилиб, лекин ҳомиладорлик тести манфий натижа кўрсатаётган бўлса, сиз бироз шошилган бўлишингиз мумкин. Бир неча кундан сўнг тестни қайта қилиб кўринг. Икки-уч ҳафтадан сўнг ҳам тест манфий чиқса, ҳайз келмаётганлиги сабабини шифокорга учраб аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳомиладорлигингиз тасдиқланса, юқорида айтганимиздек
